Боланинг оиладаги ҳуқуқий ҳолати ва шахсий ҳуқуқлари
Ўхшаш сурат
Инсоният тарихини маълумот беришича, болалар оилада туғилганлар ва яшаганлар ва тарбияни биринчи навбатда ота-оналаридан ва бошқа оила аъзоларидан олганлар. Жамоат тарбиясини қўни-қўшнилардан, маҳалла аҳолиси ва қариндош-уруғлардан олганлар.
1989 йил 20 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 44-сессиясида қабул қилинган «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия»си қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 9 декабрида «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия»га қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бу қарорда болалар алоҳида ғамхўрлик ва ҳимоя ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилди.
Шунга ҳам алоҳида эътибор бериш керакки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида эълон қилинган тамойилларга мувофиқ жамиятнинг барча аъзоларини қадр-қимматини, тенг ва дахлсиз ҳуқуқларини эътироф этиш инсон эркинликларини таъминлашнинг асоси эканлигини эътиборга олинганлиги ҳам қайд этилган. Бундай тарихий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси 78-моддасида, фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги, оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланган.
Шарқда болалар тарбиясида оила тарбияси, ота-оналар тарбияси биринчи бўлиб турган.
Вояга етмаган болалар дейилганда ўн саккиз ёшга тўлмаган болалар тушунилади. Aмалдаги қонунлар билан белгиланган Болаларнинг ҳуқуқлари уларни туғилиши билан вужудга келади. Уларнинг муомала лаёқати Фуқаролик кодексини 22-моддаси ва Оила кодексини тегишли моддалари билан белгиланади.
Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади.
Болалар ҳуқуқи дейилганда Оила кодекси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсиясида» ифодаланган терминлардан фойдаланган. Қонунчиликда фойдаланилган «болаларнинг шахсий ҳуқуқлари» йиғилган характерга эга бўлиб ҳар хил мазмунни ифодалайдиган бир хил бўлмаган мақсадларни назарда тутади. Вояга етмаганларнинг шахсий ҳуқуқлари биринчи даражадаги ва мустақил қуйидаги шахсий ҳуқуқларга бўлиш мумкин: оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи; ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи; ўзини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқи; ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқи; исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқи.
Санаб ўтилган ҳуқуқларни ҳар бири болага давлат томонидан берилган бўлиб, оилада тарбияланиши, ўзини ҳимоя қилиш мумкин. Оила кодекси бу ҳуқуқларни 11-бобда белгилаб, давлат ўз навбатида биринчидан, уларни аҳамиятини кўрсатади, иккинчидан уларни амалга оширишлигини кафолатлайди. Aммо шуни билмоқ керакки вояга етмаганларнинг ҳар қандай шахсий ҳуқуқлари ўз мазмунига эга бўлиб кодекснинг тегишли моддаларида аниқ ифодаланган.
Оила кодексининг 65-моддасида белгиланган болани яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи аввало бола ўз ота-онаси билан бирга яшашлиги мумкин эканлигини англатади.
Фуқаролик кодексининг 21-моддасига биноан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади. Табиий, улардан катта бўлган ёшдаги вояга етмаган болалар ҳам улар билан яшайдилар.
Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи ўз ота-онасини билиш ҳуқуқи билан мустаҳкам боғлиқдир. Бу ҳақда «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия»ни 7-моддасида тўғридан-тўғри белгиланади. Ҳақиқатда бироқ қўшимча шарти билан «агар бу мумкин бўлса» бундай ҳолат вояга етмаган боланинг ҳуқуқи суд тартибида оталик белгиланаётган вақтда назарга олинади.
Оила кодекси 66-моддасининг биринчи қисмига биноан бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ота-онасининг никоҳдан ажралиш, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши бунга таъсир этмайди.
Ота ва она алоҳида яшаётган бўлсалар у ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Ота-она турли давлатларда яшаётган бўлсалар ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Оила кодекси 66-моддасининг 3-қисмида фавқулодда вазиятларда тушиб қолган болани учрашиш ҳуқуқини амалга ошириш муаммоси масаласига алоҳида тўхтаб ўтилади. Оила кодекси уларга қараб туриш, қамоққа олиш, ҳибсга олиш, давлат муссасасида бўлиш ва бошқа ҳолларни назарда тутади. Бу санаб ўтилган ҳоллар мутлоқ бўлиб ҳисобланмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу фавқулотдаги ҳолатлар вояга етмаганни ташқи дунёдан, оиладан, ота-онадан, яқин қариндошлардан ажратилганлиги билан боғлиқдир. Улар билан учрашиш унга берилган бу ҳуқуқ нафақат ўз мазмуни бўйича инсонпарварлик шу билан бирга тарбиялаш, зарур ҳолларда эса қайта тарбиялашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 37-моддаси вояга етмаган маҳкумларга яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта муддати уч соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув имкониятини беради.
Оила кодексининг 67-моддасига биноан бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), амалдаги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Ж.Х.Примов