Kasbim-faxrim

Раҳбарлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслардан ўзбек тили бўйича тест олинади

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

Уларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Related Articles

Back to top button