Kasbim-faxrim

Россиялик кардиожарроҳлар Сурхондарёда навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишмоқда

Республика ихтисослаштирилган кардиология тиббий-амалий илмий марказининг вилоят филиалида Россиянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган Мешалкин номидаги қон айланиш патологиялари илмий текшириш институти кардиожарроҳлари Алексей Войтов ва Сардор Раҳмонов маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда туғма юрак нуқсони бор болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказмоқда.

Бу эса Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегациянинг шу йил август ойида Россия Федерациясига сафари чоғида воҳада кардиохирургияни ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан мазкур илмий текшириш институти ҳамда Кардиология тиббий-амалий илмий маркази Сурхондарё филиали ўртасида тузилган шартноманинг амалий самарасидир.

Эслатиб ўтамиз, Мешалкин номидаги илмий текшириш институти кардиожарроҳлари октябрь ойи бошида бу ерда қон томирларини стендлаш амалиётини ўтказишганди.

Related Articles

Back to top button