Kasbim-faxrim

Суюлтирилган газни маҳаллаларга белгиланган режа-график асосида етиб бориш ишлари таъминланмоқда

“Sariosiyotumangaz” бўлими томонидан жорий йилнинг 1 августь холатига аҳоли хонадонларига 2089.2 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, режага нисбатан 101 % кўп етказиб берилди.

Биламизки, истеъмолчиларнинг карантин вақтида кундалик ҳаётда маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган таъминотлардан бири бу табиий ҳамда суюлтирилган газдир. “Худудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Sariosiyotumangaz” бўлими томонидан хам бу борада зарурий барча профилактик чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ходимлар орасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиб, санитария гигиена қоидаларига амал қилинган ҳолда қўлларни тез-тез антисептик воситалар ва совун билан ювиб туришлари кераклиги ва бир марталик қоғоз сочиқлар, маҳсус ниқоблар ва бошқа воситалардан фойдаланиш зарурлиги айтилмоқда.

“Sariosiyotumangaz” бўлимининг барча ишчи ходимлари истеъмолчиларга зангори оловни етказиб бериш учун тиним билмай ҳаракат қилмоқда. Улар бугун ўз вазифаларини ҳар доимгиданда тўлақонли, астойдил бажаришга киришганлар. Суюлтирилган газни маҳаллаларга белгиланган режа-график асосида етиб боришида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ва унинг бўлимлари томонидан барча чоралар кўрилган.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button