Kasbim-faxrim

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси:Алимент ундируви иш ҳақига қаратилган

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Жорий йилнинг 02 июль куни “@SizdanTelegram” интеренет ижтимоий тармоғида “Уч йиллик ижтимоий таъминот пули хозиргача тўлаб берилмади. Ногирон фарзандим даволаниши керак. Ўзим ишламайман МИБ ходимлари турли бахоналар қилиб алдайди. Хурматли Президентимиздан амалий ёрдам сўрайман” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоласи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 23.05.2019 йилдаги қарздор М.Кароматовдан ундирувчи Ф.Шайдамованинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдоридан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича 20.09.2019 йилдан Бюронинг Термиз туман бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра ҳамда яшаш манзилини текшириш натижасида унга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳисобидан
10.03.2020 йилда 282 минг сўм, 01.04.2020 йилда 356 минг сўм
09.04.2020 йилда 320 минг 428 сўм, 09.07.2020 йилда 178 минг 960 сўм 19.08.2020 йилда 160 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланган.

Қарздор М.Кароматов Термиз шаҳридаги, «Био Техно Эко» МЧЖда ишлаётганлиги аниқланиб, Қонуннинг 64-моддасига асосан 1/2 қисм (50%) алимент ундируви 04.11.2020 йилда қарздорнинг иш ҳақига қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан
04.01.2021 йилда 633 минг 053 сўм, 17.02.2020 йилда 949 минг 833 сўм ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилган.

Қарздор М.Кароматов Термиз шаҳридаги «Био Техно Эко» МЧЖ буйруғига асосан вазифасидан озод қилинганлиги ва ишлаган даври учун алимент пуллари тўлиқ ундириб берилганлиги аниқланган.
Қарздорнинг 2021 йил июнь ойи билан ҳисобланган давр учун
алимент тўловларидан қарздорлиги 2,8 млн. сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, қарздор М.Кароматовнинг мол-мулкларини текшириб кўриш мақсадида яшаш манзилига бориб ўрганилганда ҳамда МИБ портал дастури орқали тегишли ташкилотларига сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра қарздорнинг номида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланди.

Шунингдек, Қарздор М.Кароматов Термиз туманидаги «СУРХОН ФИШ АГРО СО» МЧЖда 15.03.2021 йилда ишлаётганлиги аниқланиб, Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорлиги қоплангунга қадар ойлик иш хақининг 1/2 қисм 50 фоизи миқдорида қарздорлиги узилгандан сўнг ¼ қисм 25 фоизи миқдорида ушлаб борилиши тўғрисида 12.04.2021 йилда қарздорнинг иш ҳақига талабнома юборилган.

Қарздор ҳисобидан 12.04.2021 йилда 194 минг сўм, 12.05.2021 йилда 194 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланган.
Келгусида алимент пуллари қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб борилиши маълум қилинади.

Related Articles

Back to top button