Kasbim-faxrim

Қумқўрғонда алимент тўламаган икки ота 15 сутка қамалди

Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент пулини ўз вақтида тўламаган икки нафар отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича туман судига қонуний қарор қабул қилишлик учун юборилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги байённомалар жорий йилнинг
28 январь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган Ш.Рахимов фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2017 йил 12 апрелдаги буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилганлигини такидлаб,суд мажлисида содир этган ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлик билдирди. Фарзандлари олдида масъулятни унитган ота тўланмай қолган жами 21 миллион 967 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги учун суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Ҳудди шунингдек, туманда яшовчи А.Зокиров ҳам бир нафар фарзанди учун салкам бир йил давомида жами 8 миллион сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Суд мажлиси якунида алиментчи қарздор оталар маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, икки ой ва ундан ортиқ муддатда фарзандлари учун белгиланган алимент пулларни тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси 

Related Articles

Back to top button