Бодрингда учрайдиган касалликлар ва унга қарши кураш

Бугунги кунда дунё миқёсида мева ва сабзавотларни кунлик истеъмол эҳтиёжини таъминловчи соғлом овқатланишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабзавотлар ичида бодринг асосий экинлардан бири бўлиб, уни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Биргина бодринг маҳсулотидан юқори даромадга эга бўлиш учун уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш муҳим жараён ҳисобланади. Иссиқхоналарда бодринг кўпроқ қуйидаги касалликларга учрайди: ун-шудринг, фузариоз сўлиш, оддий мозаика, сохта ун-шудринг, илдиз чиришдир.
Ун-шудринг. Қовоқдошлар оиласидан бу касалликка энг кўп чалинадиган ўсимлик бу бодринг ҳисобланади. Иссиқхонада патоген шамол билан тарқалади. Улар ўсиши учун мўътадил ҳарорат 25-27 о С ни, намлик 50-90% ни ташкил этади, аммо замбуруғ ҳарорат 15-25 о С ва намлик 20% бўлганида ҳам нам бўлмаган, қуруқ баргларни зарарлай олади. Кам суғорилган экинларда касаллик кучаяди. Касалликнинг яширин даври иссиқхоналарда 3-4 кунни ташкил қилади ва замбуруғ ҳар 6 кунда бир авлод бериб кўпаяди. Қарши курашишда касаллик бошланиши билан экинга фунгицид, жумладан, Байлетон 25% (0,2-0,6 кг/га), Каратан ЛЦ 50% (0,5-1,0 л/га), Топсин-М 70% (0,8-1,0 кг/га), коллоид ёки кукун шаклидаги олтингугурт пуркаш зарур.
Фузариоз сўлиш Касалликни Fusarium oxysporum f.sp. cucumerinum замбуруғи қўзғатади. Патоген тупроқда экилган бодринг уруғини ва униб чиқаётган майсаларини ҳамда тупроқ юзасига чиққан ёш ўсимликларини чиритади, айниқса, кўчат экилган кундан бошлаб 3-4 ҳафта орасида катта хавф туғдиради. Фузариоз сўлиш касаллигига қарши агротехник тадбирларни тўғри йўлга қўйиш, алмашлаб экишга эътибор бериш ва уруғларни экишдан олдин 50-60 0 С қиздириш каби тадбирлар олиб бориш зарур.
Сохта ун-шудринг Сохта ун-шудрингни Peronoplasmopara cubensis замбуруғи қўзғатади. Касалликдан кўпинча бодринг катта зарар кўради. Зарарланган баргларда майда томирчалар ораларида жойлашган, серқирра, оқиш доғлар пайдо бўлади, кейинроқ улар сарғаяди ёки қўнғир тус олади, барг олачипор бўлиб қолади. Доғлар сўнгра бир-бирига қўшилиб кетади ва қўнғир тус олади. Баргнинг остки томонидаги доғлар устида майин оқиш ёки оч-кулранг моғор қатлами ривожланади, юқори намлик шароитида бу қатлам кулранг, тўқ-қизғиш 27 15–китоб Бодрингни иссиқхоналарда етиштириш ёки бинафша тус олади. Зарарланган барглар қотиб, қуриб қолади. Унга қарши уруғликни экишдан 2-3 ой олдин 40 о С ҳароратда 8 соат давомида қиздириш ва фунгицид билан дорилаш; ўсиш даврида махсус фунгицидлардан (1% ли Бордо суюқлиги; 0,4% ли мис хлороксид; Квадрис 25% 0,4-0,6 л/га; Ридомил МЦ, 68% 2,5 кг/га) бирини қўллаш зарур.
Бахтиёр Тошбоев
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
бошқармаси бош мутахассиси






