СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ХОДИМЛАРИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ
Сурхондарё вилояти Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти ўқитувчиси Ҳасанова Нодира Ибрагимовна 2021 йилнинг 15-апрель куни сиёсий партиялар ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув семинари ўтказди.
Ўқув семинарида экологик партия вакиллари, халк депутатлари иштирок этишдилар ва тест саволларига жавоб бериб, сиёсий илм салоҳиятини намоён қилдилар. Семинарда Н.Ҳасанова ўқув машғулотининг мақсади ва вазифалари,Сайлов жараёнлариининг очиқ ва ошкоролигини таъминлашда кузатувчилар ва сиёсий партияларнинг ҳамда ваколатли вакилларнинг ўрни йўналишлари юзасидан фикр билдирди. Тингловчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқув машғулотларида фаол иштирок этишмоқда.
Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масалалари, сайлов жараёни, сиёсий партия салоҳиятини шакллантириш, Ўзбекистон республикаси Сайлов кодекси 2019 йил 25 июнда қабул қилинганлиги ва ўзгартириш, қўшимчалар киритилгани каби бандлар ҳақида тушунча берилмоқда.
Шунингдек, машғулотларда Сайловолди жараёнларидаги фаоллик, тарғибот ОАВ лардаги ташвиқотларини замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда олиб бориш ҳақида мулоҳазалар баён қилинди. Тингловчилар номзодларнинг нуфузи ва мулоқот маданиятини ўзида шакиллантира олиш самарадорлигини ошириши электоратларда таасурот ўйғота олиш хсусиятлари ҳақида маьрузалар тинглади.
Олиб борилаётган бу ўқув семинари сиёсий партия ходимлари, депутатларини сайлов жараёнларидаги ҳамда ўз фаолиятини самарали ташкил этилишига замин яратади.
Ф. МАМАТОВ, Ўзбекистон экологик партияси Шўрчи туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати