Madaniyat

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги

Азиз воҳадошлар!

Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги – 2021 йил билан самимий муборакбод этиб, сизларга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Ўзига хос синовли давр бўлган 2020 йил вилоятимиз ҳаётининг барча жабҳасида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, воҳа иқтисодиётини юксалтиришдек эзгу мақсаднинг амалий рўёбига қаратилган.

Бу саъй-ҳаракатлар замирида албатта, мард ва танти воҳадошларимизнинг фидокорона меҳнати, эртанги кунга бўлган ишончи ва орзу-интилишлари мужассам.

2021 йилда халқимиз ҳаётида бундан ҳам катта ўзгаришлар рўй беришига, эл-юртимиз янги-янги улкан ютуқларни қўлга киритишига ишонамиз.

Мана шундай қувончли дамларда Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман. Янги йил хонадонингизга файзу барака, бахт-саодат олиб келсин!

Юртимиз тинч, халқимиз осойишта, турмушимиз ҳамиша фаровон бўлсин!

Тўра Боболов,

Сурхондарё вилояти ҳокими

Related Articles

Back to top button