Алимент ўрнига Спарк автомашинаси
Ўхшаш сурат
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлим иш юритувидабўлган фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг2011 йилфевраль ойидаги суд буйруғига асосан Жасур Ботировдан вояга етмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро хужжати муддатидан олдин тугатилди.
Жасур Ботиров алимент тўловларини олдиндан тўлашини ва Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаб беришини сўраб Бюронинг Термиз шаҳар бўлимига мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида давлат ижрочилари томонидан фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган 8 йиллик алимент пули олдиндан ҳисоблаб берилди ва қонун талаблари тушунтирилди.
Шундан сўнг, Жасур Ботиров собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда қиймати 78 миллион сўмга тенг бўлганСПАРК русумли автомашинасини фарзандлари учун хатлаб берди.
Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Нигора Жўраеванинг аризасига асосан Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси