Kasbim-faxrim

МИБ Сурхондарё бошқармаси: ижро иши судга қайтарилган

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида Насиба Хужамкулованинг номидан ёритилган мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум бўлди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 24.09.2019 йилдаги қарздор Д.Холиқова ва бошқаларни Денов туман “Амбарсой” ҚФЙ Ободон маҳалласидаги 3-уйдан мажбурий тартибда чиқариб, ундирувчи Н.Хўжамқуловага олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 22.10.2019 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

ФИБ Денов туманлараро судининг 09.08.2017 йилдаги қарздор Д.Холиқовадан ундирувчи “Ўзмиллийбанк” Денов туман филиали фойдасига 75.427.000 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддасига асосан ундирувчи гаров мулки хисобланган, қарздор Д.Холиқовага тегишли бўлган, қурилиши тугалланган 1 қаватли уй-жойга ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига асосан гаров мулки хисобланган қурилиши тугатилган 1 қаватли уй-жойни 24.02.2018 йилда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига савдога чиқарилган.

Олиб борилган ижро харакатлари жараёнида “E-IJRO AUKSION” ягона савдо майдончасининг натижаларига кўра 24.05.2019 йилда
97.497.750 сўм, “E-IJRO AUKSION” ғолиби Н.Хўжамқулова томонидан сотиб олинган.

Қарздор Д.Холиқова давлат ижрочисининг мол-мулкни савдога чиқариш тўғрисидаги қароридан норози бўлиб, Олтинсой туман маъмурий судига шикоят қилган ва суднинг 25.11.2019 йилдаги қарорига асосан давлат ижрочисининг “E-IJRO UKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган.

ФИБ Денов туманлараро судининг 06.11.2019 йилдаги ажримига асосан, ФИБ Денов туманлараро судининг 24.09.2019 йилдаги қарздор Д.Холиқова ва бошқаларни Денов туман “Амбарсой ҚФЙ Ободон” маҳалласидаги 3-уйдан мажбурий тартибда чиқариб, ундирувчи Н.Хўжақулова фойдасига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати кассация тартибда кўрилгунга қадар тўхтатилган.

Шу сабабли, ФИБ Денов туманлараро судининг 20.03.2020 йилдаги хал қилув қарорига асосан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 24.05.2019 йиладги Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомаси ҳақиқий эмас деп топилган.
Шунингдек, ФИБ Денов туманлараро судининг 10.06.2020 йилдаги ажримига асосан янгидан очилган холат бўйича, суднинг 24.09.2019 йилдаги қарздор Д.Холиқова ва бошқаларни Денов туман “Амбарсой ҚФЙ Ободон” маҳалласидаги 3-уйдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро хужжати бекор қилинган.

Бундан ташқари, 24.06.2020 йилдаги ундирувчи Н.Хужамқулованинг қарздор Д.Холиқова ва бошқаларга нисбатан “уйдан мажбурий тартибда чиқариш хақида”ги даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этилган.
Шунга кўра, ФИБ Денов туманлараро судининг 24.09.2019 йилдаги қарздор Д.Холиқова ва бошқаларни Денов туман “Амбарсой ҚФЙ Ободон” маҳалласидаги 3-уйдан мажбурий тартибда чиқариб, ундирувчи Н.Хужамқулова фойдасига олиб бериш тўғрисидаги ижро хужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасига асосан тугатилиб тегишли судга қайтарилган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button