Kasbim-faxrim

Истеъмолчиларга ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи новбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибга амал қилиш даврида Республикамиз шу жумладан вилоятимизда давом этаётган карантин ҳолати аксарият вохадошларимизнинг уйда қолишларини талаб этмоқда. Бу эса таббийки, кундалик эҳтиёжлар учун имкониятларни бир қадар чеклаб қўяётганлиги рост. Шундай мураккаб даврда қўйилаётган чекловлар ҳисобига аҳоли хонадонларида муаммолар юзага келмаслиги учун аҳолига энг зарур хизмат турларидан бири бу газ таъминотидир.

Пандемия даврида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида истеъмолчиларга газ таъминоти етказиб берилишида муаммолар вужудга келмаслиги юзасидан карантин қоидаларига роия қилган ҳолда зарурий тадбирлар асосида вилоятимиз истеъмолчиларига маиший баллонларни суюлтирилган газ билан тўлдириб ўз вақтида етказиб бериш борасида амалий ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, бугунги кунда туман ва шахарларимизда 449 628 та суюлтирилган газдан фойладаниб келаётган истеъмолчилар мавжуд. Туман ва шахар филиаллари томонидан аҳолига жами 518 843 дона маиший газ баллонлари фойдаланишга берилган.
Истеъмолчиларга ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб бериш учун жамиятмиз тасарруфидаги барча газ таъминоти филиаллари балансида жами 105 дона махсус “Исузу” ва бошқа турдаги автотранспорт воситалари хизмат қилмоқда ва хар бири газ баллонларини ўлчаб олиш учун электрон назорат тарозиси билан таъминланган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ матбуот котиби

Related Articles

Back to top button