Bu qiziq
Коронавирус билан касалланмасликнинг учта имконияти
Россиялик иммунолог, жамоат саломатлиги ва халқаро соғлиқни сақлаш бўйича эксперт Николай Крючков инсон қайси ҳолатларда коронавирус билан касалланмаслиги ҳақида маълум қилди. Биринчиси, кучли туғма иммунитет, иккинчиси, турли мавсумий коронавирус инфекцияси билан касалланиш натижасида пайдо бўлган иммунитет, учинчиси, касалликнинг енгил шаклда кечиши.
Мутахассиснинг фикрича, дастлабки иккита ҳолатда, шамоллашдан кейин пайдо бўлган иммунитет туфайли коронавирус умуман танага кирмайди.
Учинчи ҳолатда эса, инфекцияни инсон ҳатто сезмаслиги ва эътибор бермаслиги мумкин. Масалан, бир неча кун йўталади ва шу билан ҳаммаси ўтиб кетади. Шу билан бирга, танада инфекция бўлади ва ўзига хос иммунитет сақланиб қолади.