Madaniyat

Энди навбат суъяларга келибди: карантин қонунсизлик, дегани эмас

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида суд ходими дўппосланган, судъялар эса одамлар олдида атайин обрўсизлантирилибди.

Ёмон томони бу ишни туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ИИБ бошлиғи, ўринбосари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи масъуллар қилишган. Яъни судъяларнинг хизмат машинаси туман марказига кираверишда тўхтатилиб, ўтказилмаган, қонунга кўра ҳуқуқини талаб қилган ҳайдовчи дўппосланиб, енгил тан жароҳати етказилган ва ҳибсхонага қамаб қўйилган. Машина ичидаги судъяларни эса бир гуруҳ формалилар одамларни олдида намойишкорона «калака» қилишиб, видеога олишган.

Мана сизга аҳвол. Карантин баҳона бўлиб айрим «формалилар» ва «ҳокимлар» амалдаги қонунларга тупуриб қўйиб кимдан алами бўлса маза қилиб «ҳуморидан чиқаяпти», карантинни қонунсизлик ва зўравонлик даври сифатида бутун дунёга намоён қилаяпти.

Фикри ожизимча мана шундай зўравон, ўқувсиз, маданиятдан йироқ бўлса ҳам адашиб лавозимга келиб қолганларнинг дастида карантин жараёни салбий кўрсаткичлар билан ўтаяпти, одамларда нафрат, ғазаб ва ишончсизлик ортиб, тартибга атайин бўйсунмаслик кайфияти кучаймоқда.

Камига Олий судда ҳам бу каби вазиятларда қатъий позициянинг йўқлиги, ўз иши қолиб, ижронинг иши бўлган «снос» кабиларга аралашиб, асосий вазифасини англамаслиги, тизимда адолат учун журъатнинг ҳалиям пастлиги жойларда истаган одам судъяларни оёқости қилишига сабаб бўлаяпти. Айрим судъяларнинг ҳокимлар томонидан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш даражасига етиб боргани ҳам мустақил бўлиши керак бўлган суд тизимининг атайин ҳимоясиз аҳволга ташлаб қўйилганига ишора қилмоқда.

Бир нарса аниқ: токи онгсиз роботдек эмас онгли фикрловчи, китоб ўқиган, журъатли кадрлар жойларда муносиб лавозимда бўлмас экан, қонунлар устувор бўлган фуқаролик жамиятини қуришни тушимизда кўраверамиз.

Жарқўрғондаги зўравон масъулларининг ҳаракатига эса Бош прокуратура қатъий ҳуқуқий бахо бериши ва жазога тортиши шарт.

Батафсил қуйидага манбада.

Related Articles

Back to top button