Kasbim-faxrim

Карантин солиқ қарздорлигини бартараф этишга тўсиқ эмас

Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими иш юритувига туманда қурувчилик фаолияти билан шуғуллуаниб келаётган жамиятлардан бири 630 млн. сўм солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўламаганлиги учун мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг туман бўлими томонидан бир неча бор расмий огоҳлантиришли қарамай мажбуриятини бажаришни истамаган натижада олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Уй-жойи” давлат ижрочилари томонидан хатланган ва тегишли тартибда “E-IJRO AUKSION” савдосига чиқарилиб, савдога чиқарилган кўчмас мулк 647,0 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи Термиз туман давлат солиқ инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан солиқлардан мавжуд қарздорликларни ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилаяпти.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button