Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 март куни “Тадбиркор ва истеъмолчи” газетасининг № 3-сонида “Олий суд қарори нега пайсалга солинмоқда?!” сарлавхали мақола чоп этилган.

Мазкур мақолада Денов туманидаги «Орзу К» МЧЖнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилганлиги, суд қарори ижроси таъминланишида сусткашликка йўл қўйилаётганлигига доир муаммоли вазиятга ҳанузгача вилоят, туман мутасаддилари етарлича эътибор қаратмаётганлиги таъкидланган.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувига суд ва бошқа органлар қарорларига асосан Денов туманида жойлашган “Орзу К” МЧЖ фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ ёки бошқа турдаги ижро ҳужжатлари 27.03.2020 йил холатига келиб тушмаган ва мавжуд эмас.

Келгусида, суднинг ушбу ижро этилишига қаратилган қарори келиб тушган тақдирда, амалдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан ундирилиши таъминланади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button