Kasbim-faxrim

ТАДБИРКОРГА МАДАД БЎЛАМИЗ

Тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Зеро, тадбиркорнинг сайъи-ҳаракатлари эвазига янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талаби қондирилади. Бу билан жамиятда инсонлар турмуш фаравонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар жадаллашади.

Айтиш керакки, бу йўлдаги юксалишлар жараёнидан Давлат хизматлари агентлиги ҳам четда тургани йўқ. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб, фаолияти давомида давлат хизматларидан фойдаланиш асносида жойлардаги давлат хизматлари марказлари томонидан тезкор ва самарали хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Шу билан биргаликда жойларда ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари давомида ҳам ишбилармонларга ишларини янада ривожлантиришга хизмат қилувчи қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилмоқдаки, бу уларнинг ишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан Шеробод туманида ташкил этилган навбатдаги ўқув-семинарида иштирок этган тадбиркорларга ҳам қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда Давлат хизматлари марказлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Related Articles

Back to top button