Kasbim-faxrim

ШЎРЧИЛИК ЎҚИТУВЧИ: “ВИЛОЯТ ТАЪЛИМ СОҲАСИГА МУНОСИБ РАҲБАР ТАЙИНЛАНИШИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА”

2019 йил сентябр ойидан бошлаб Шўрчи туманидаги Иқтисодиёт коллежи биносида Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сафаровнинг  ташаббуси билан 67-сонли умумтаълим мактаби ташкил этилди. Мактабда жами 216 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Ўқувчилар бир сменада таълим олмоқдалар. Ўқувчиларга 26 нафар олий маълумотли ўқитувчилар дарс бермоқдалар. Мактабда кимё, биология ва физика лабораториялари ташкил этилганлиги ўқувчиларнинг табиий фанлардан янада чуқур билим олишига имконият яратмоқда. Мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Дарслар бир сменада ташкил этилганлиги ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам дарсдан кейин турли тугаракларда машғулот олиб бориш учун имконият яратади. Биз билан суҳбатда шу мактабда Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчиси Р.Ирматова шундай деди:

-Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сафаров “Гулистон” маҳалласидаги 14-сонли мактабда 1200 нафар ўқувчи икки сменада ўқишини, синфларда 35 нафар ўқувчилар ўқишини кўриб, янги мактаб ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.  У кишининг ташаббусларини туман ва вилоят раҳбарлари ҳам қўллаб-қувватлашди ва Иқтисодиёт коллежининг биносида мана шу 67-сонли мактаб ташкил этилди. Энди дарс ўтиш анча қулай, ўқувчилар дарсларни аъло даражада ўзлаштирмоқдалар. Мактаб жамоасининг асосий қисмини олий маълумотли ёшлар ташкил  этади. Ёшларнинг янги замонавий Ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланиб дарс ўтиши ҳозирданоқ ўз самарасини бермоқда.

Ўқувчиларимизнинг биринчи йилдаёқ туман ўқувчилар орасида ўтказилган фан олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаб вилоят олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлари қувонарли ҳолдир. Спорт залимиз замонавий спорт анжомлари билан таъминланган бўлиб, ҳозирги пайтда кураш, стол тенниси, қизлар гимнастикаси, валейбол тугараклари мунтазам ишлаб турибди.  Ўқувчиларимиз спорт мусобақаларида юқори натижаларни қайд этиб, вилоят очиқ чемпинонатларида фахрли ўринларни эгалладилар.  Мактабимизда 36 ўринли замонавий буфетимиз ишлаб турибди. 150 ўринли фаоллар зали мавжуд бўлиб, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Илгари қишлоқлардаги мактабларда бундай шароитлар бўлишини нафақат ўқувчилар,ҳаттоки ўқитувчилар ҳам тасаввур этишолмасди. Чунки бундай шароитлар асосан  марказлардаги бармоқ билан саноқли мактабларда мавжуд бўлиб, улар кўргазмали мактаб вазифаси ўтар эди. Энди эса чекка қишлоқларда ҳам замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган мактаблар ташкил этилиши Президентимизнинг келажак авлод таълим-тарбиясига катта эътибори натижасидир.

Бир сўз билан айтганда вилоятимизда  таълим соҳасида ёш, тажрибали, билимли, энг муҳими талабчан мутахассиснинг раҳбарлиги таълим соҳасида катта ижобий ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлмоқда. Биз ўқитувчилар ҳам ўз устимизда ғайрат билан ишламоқдамиз, чунки бизга берилаётган имкониятлар биздан янада билимлироқ бўлишимизни, ўқувчиларимизга янги иннавцион технологиялар асосида дарс ўтишни талаб этмоқда.  Бу эса яқин йилларда ўз самарасини беришига ишонамиз. Яқин йилларда мактабимиз ўқувчилари Ватанимизнинг  жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин тутишида ўз ҳиссаларини қўшишига ишонамиз ва бунда биз ҳам ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз.

ОЛОВЖОН

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button