МАСТ ҲОЛАТДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ БОШҚАРИШ ОҚИБАТИ

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида расман қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаларида 1303 киши вафот этди.
Ушбу давр давомида республикадаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга — 6127 тадан 5895 тага — 232 тага, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 3,5 фоизга — 4759 тадан 4592 тага — 167 тага, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 4,8 фоизга — 1368 тадан 1303 тага — 65 тага, пиёдалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони эса 2855 тадан 2689 тага ёки 5,8 фоизга камайган.
Лекин бу хотиржамликка берилишга асос бўлолмайди. Чунки ҳалиям ҳайдовчилар томонидан Йўл ҳаракати қоидалари талабларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари учраб турибди.
Шўрчи туманида яшовчи фуқаро Х.О. 2025 йил 19 август куни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаcдан, давлат белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олган ҳолда, Шўрчи тумани ҳудудида бошқариб кетаѐтганида, йўл патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланиб, мастлиги ѐки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишни таклиф қилинганида, у тиббий текширувдан ўтишдан қасддан бўйин товлаб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136-моддаси 2-қисми, 135-моддаси 2-қисми ва 125-моддаси 5-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилди.
Ҳуқуқбузар Х.О. айбини тан олиб содир этилган ҳуқуқбузарликдан пушаймон эканлигини билдирди. Унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайиланди.
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи нафақат ўзининг балки бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаётини ҳам хавф остида қолдиради.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди тергов судьяси
Ш.Қодиров




