Hodisalar

Алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар оталар 15 суткагақамалди

Сурхондарё вилояти Термиз туман маъмурий суди ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда, алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 4 нафар оталарнинг иши кўриб чиқилиб, қонуний тўхтамга келинди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2018 йил 13 мартдаги қарорига асосан Ўктам Холиёровдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага кўра Холиёров моддий ёрдамга мухтож бўлган вояга етмаган фарзанди учун 7 ой давомида моддий таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур маъмурий иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳақиқатда ота вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келганлигини тан олиб, суддан енгиллик сўради.

Шунингдек, қолган 3 нафар алимент тўловчиларнинг ҳам маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги масаласи очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, туман маъмурий судининг қарори билан 4 нафар қарздор оталарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиши алимент пулларидан воз кечилади дегани эмас.

Шерзод Мамадалиев, Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button