Kasbim-faxrim

ИИБ ходими қоида бузганда у ҳам қонун бўйича жавобгарликка тортилади

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ички ишлар ходими йўл ҳаракат қоидасини бузганда (хизмат вазифасини ўташ каби зарур ҳолат бўлмаганда), бунга Тошкент шаҳар ИИББ қандай қараши қизиқтирмоқда. Шарҳларда бундай ҳолларда бепарволик қилиниши ҳақидаги нотўғри фикрлар учрамоқда.

Бу каби фикрлар нотўғридир. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу масалада қатъийдир: қонун олдида ҳамма тенгдир, йўлда хатоликка йўл қўйилдими, унинг ортидан маъмурий жавобгарликка (баъзида интизомий жавобгарликка) тайёр бўлиш керак. Шунингдек, ИИОдаги хизмат инсондан алоҳида масъулиятни талаб қилади, чунки у атрофдагиларга ибрат бўлиши керак. Аммо реал ҳаёт идеалдан фарқ қилади: ходим ҳам оддий инсон каби, ўзининг феълидан ва ҳаётидаги ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланган қоидани бузиши мумкин. Бундай ҳолда ЙПХ инспекторининг баённомаси ва кейиналик ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилади.

Масалан, 31-октябрь куни соат 15.42 да Нодир Темиров исмли фойдаланувчи “Водители Ташкента (DRIVERS.UZ)” гуруҳида хабар қолдирди: видеорегистраторда қайд қилинишича, шу куни эрталаб хизмат давлат рақамига эга “Нексия-3” русумли автомобиль Чоштепа кўчасидан ҳаракатланиб, оқимдаги транспорт воситаларига халал берган.

Ушбу ҳаракат билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 53-банди, яъни “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак” қоидаси бузилган. Ушбу маълумот бир нечта блогерлар ва ОАВлар томонидан ҳам эълон қилинди.

Related Articles

Back to top button