Узун туманида 26 миллион алимент қарздорлиги ундирилди
Узун туманида яшовчи Умида Жўраева 2017 йилдаги суд буйруғига асосан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули олиб келади. Алимент олувчи она яшаш шароити оғирлиги ва собиқ турмуш ўртоғи алимент пулини кам миқдорда тўлаб келаётганлиги тўғрисида йўллаган мурожаати Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими томонидан ижобий ҳал этилди.
Қарздор ота ҳар ойда алимент пулини тўлаб келган бўлса-да, бир нафар фарзанди учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 25 фоизи миқдоридан кам бўлган алимент пулини тўлаб келганлиги маълум бўлди.
Давлат ижрочиси томонидан 6 йиллик тўланган алимент миқдори ўрганиб чиқилди ва жами 26 миллион 102 минг сўм алимент пули кам тўланганлиги аниқланди. Алимент тўловчи ота билан тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб олиниши таъминланди.
Бундан ташқари, қарздор отанинг иш жойи аниқланиб, алимент ундирувлари унинг иш ҳақига қаратилди.
Жўрабек Қобилов,
Бюронинг Узун туман бўлими давлат ижрочиси