Bu qiziq

ТЕРМИЗ ШАҲРИДА «PETROCHEM AGRO» ИШ БОШЛАДИ

Бугун «PETROCHEM AGRO» компанияси номи қишлоқ хўжалик соҳаси вакилларига яхши таниш.  Бундан роппа-росса ўн йил аввал  ташкил этилган ушбу компания  қисқа вақт ичида Республика миқёсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, боғбонлар, иссиқхона эгалари ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва уруғлар савдоси билан шуғулланувчи ихтисослашган дўконларни замонавий ва юқори самарали агрокимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш йўналишида кенг қамровли фаолият юритиб келмоқда. Ушбу компания Хитой, Туркия, Россия, Украина ва Беларуссия каби давлатларда кўп йиллик салмоқли тажрибага эга бўлган йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилади. Ушбу ҳамкорлик доирасида ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган юқори самарали гербицидлар, инсектицид ва акарицидлар, фунгицидлар, шунингдек ўсимликларнинг соғлом ўсиши ва ривожланишини таъминловчи стимуляторлар, минерал ва органик ўғитлар Республика ҳудудига етказиб берилмоқда. Деҳқон ва фермерларга янада яқин бўлиш мақсадида компания Республика ҳудудининг деярли барча ҳудудларида ўз филиаллари ва дилерлик тармоғини шакллантирган.

Куни – кеча Термиз шаҳрида ҳам ушбу компания томонидан Ўсимликлар клиникаси ташкил этилиб  ўз фаолиятини бошлади. Унда компания раҳбарияти, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари,  агрономлар деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

-«PETROCHEM AGRO» мутахассислар, ишчи-ходимлари, мижозлари ва ҳамкорлари билан биргаликда маҳсулотлар сифати устидан доимий назорат олиб боради, янгиликлар устида ишлайди ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни оширишга хизмат қиладиган энг долзарб ечимларни таклиф этишга интилади, — дейди Сурхондарё филиал раҳбари Фарход Хамраев.  Бугун  фаолиятимизнинг асосий тамойиллари — юқори сифат, қишлоқ хўжалигидаги долзарб муаммоларга инновацион ечимлар, ўзаро қадриятлар асосидаги ишонч, барқарорлик ва узоқ муддатли ҳамкорликдир.  Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, вилоятнинг бир қатор туманларида компаниянинг 17 нафар ходимларимиз фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда «PETROCHEM AGRO» томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар ассортименти 110 турдан ортиқни ташкил этади. Улар қаторига гербицидлар, инсектицид ва акарицидлар, фунгицидлар, ўсимлик ўсишини рағбатлантирувчи стимуляторлар, минерал ва органик ўғитлар, махсус геллар ҳамда уруғлар киради. Бугунги кунга қадар маҳсулотларимиз орқали Республика бўйлаб 200 дан ортиқ ихтисослашган дўконлар ҳамда бир неча минг фермер ва деҳқон хўжаликларининг эҳтиёжлари қондириб келинмоқда.

Таъкидлаш муҳимки,  Қонунчиликка асосан Ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Давлат-хусусий шерикликка номзодларни танлаш ваколати берилган бўлиб, агентлик ва унинг жойлардаги бошқармалари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик асосида олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташаббуси билан  бу каби сайъи-ҳаракатлар қўллаб-қувватланмоқда деди, — бошқарма бош мутахассиси Абдулатиф Менглиев. Бошқарма масъуллари ва соҳа вакиллари иштирок этган очилиш маросимида кейинги йилларда вилоятда иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони, томорқа ер эгаларининг ердан самарали фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани боис, бу каби клиникаларни кўпайтириш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди. Ушбу клиника иссиқхоналар билан бир қаторда пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, мева  сабзавотчилик, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятли. Вилоятда бу каби давр талабларига мос   Ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйилиши  фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, хориж давлатлари билан мева-сабзавотларимиз экспортида ишончли ҳамкорликка эришиш, экспорт кўрсаткичларини янада ошириш йўлида хизмат қилади.

Related Articles

Back to top button