O`zbekiston

Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши зарурияти ва аҳамияти

Жамиятининг эволюцион ривожланиши, дунёда ҳар куни кутилмаган хавф-хатар ва таҳдидларнинг юзага чиқиши, зиддиятли жараёнлар, иқтисодий қарама-қаршиликлар, инсон ҳуқуқларининг химоясини кучайтириш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини янги таҳрирда қабул қилиш заруратини юзага келтирди.

Конституция лойиҳасини шакллантириш учун фуқароларимиз 60 мингдан зиёд таклиф беришди.

Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди, оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан аҳоли танишиб, 150 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди, лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилди.

Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси эканлигидан далолат беради.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30-апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб ва 155-моддадан иборатдир.

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилди.

Тарихимизда илк бор Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланди. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланди.

Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олди.

Шунингдек, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши кафолатланди.

Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топди.

Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди.

Жумладан, Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида белгиланди.

Ушбу ҳолатни Конституциянинг қуйидаги нормаларидан ҳам кузатиш мумкин, 2-моддаси “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

40-моддаси “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Бинобарин, Конституцияда қонунлардаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши шартлиги ҳақидаги қоида белгилаб қўйилди.

Бу эса, инсон ва давлат ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар, турли тушунмовчиликлар бартараф этиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олди олди.

Шунингдек, Конституцияда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланди. Ўлим жазосини тақиқлашни конституциявий даражада белгиланиши инсонни ҳаётдан ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатлайди.

Бундан ташқари, шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Яъни, шахснинг эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суд қарори асосида амалга оширилиши шарт. Ушбу қоида тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилгандир. Бу орқали халқаро эътироф этилган “Хабеас корпус” институтини қўлланиш кўлами янада кенгайди.

Илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик (халқаро эътироф этилган “Миранда қоидаси”), сукут сақлаш ҳуқуқи берилди.

Янги таҳрирдаги Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилгандир.

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судья ёрдамчиси                                      

А.Д.Узоқов

Related Articles

Back to top button