Жиноятга жазо муқаррар

Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир оила бекаси.
Афсуски, жиноят йўлини танлаган аёл жисмонан соғлом, бир нафар фарзанднинг онаси
Суднинг ҳукмига кўра, М.Р Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласи, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда яшаб келиб, 2025 йил 14 февраль куни соат 14:00 ларда ўзи билан бир хонадонда яшаб келган қайнонаси С.Қ билан ўзаро олдиндан давом этиб келаётган оилавий можаролар сабабли ва қайнонаси С.Қнинг доимий равишда уни “харомхўрсан, тарбиянг йўқ” деган хақоратли сўзларидан жахли чиқиб, қайнонаси С.Қ билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қайнонаси ўзи билан унинг хонасига олиб кирган ошхона пичоғини қўлидан тортиб олиб, қайнонаси С.Қни ўлдириш мақсадида, унинг бўйин соҳасига қўлида бўлган пичоқни санчиб, танасининг дуч келган жойларига қўлларининг мушти билан уриб, С.Қнинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб қасддан ўлдирган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалининг 2025 йил 13 мартдаги хулосасига кўра, марҳума С.Қнинг ўлимига чап томонлама бўйин юқори учлиги соҳасидан санчиб кесилган ўз йўлида тери ва тери ости юмшоқ тўқима, мушак ва чап уйқу артериясини кесилиши натижасида юз берганлиги, мазкур тан жароҳатлар оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати ҳисобланиши, шунингдек, марҳума С.Қнинг баданида яъни чап томонлама пешона чоксиз соҳаси, чап кўз ташқи барчаги, пастки лаб ички шиллиқ соҳаси, юқори лаб ички шиллиқ соҳаси, ўнг томонлама лунж, енгак соҳалари, ўнг қулоқ орти ва чакка чоксиз соҳалари, ўнг томонлама юқори қовоқ, пешона чоксиз соҳаси, бўйин ўрта учлиги ўнг томони ва орқа юзалари, ўнг қўл кафт орқа юзаси, учинчи бармоқ орқа юзаси, ўнг билак ўрта учлиги олд юзаси соҳаларида кўп сонли қонталаш ва шилинмалари каби тан жароҳатлари аниқланган.
Судда судланган М.Р айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2025 йил 20 июнь кунидаги ҳукмига кўра, М.Рга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланган М.Рнинг апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2025 йил август ойининг 7 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2025 йил 20 июнь кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор. Оилада арзимас келишмовчилик ўта оғир жиноят содир этилишига сабаб бўлди.
Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
Ж.Худойбердиев



