Hodisalar

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун жазо муқаррар

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 273-моддасида, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай ҳаракатларни содир этиш тақиқланади.

Бироқ, шунга қарамасдан гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари содир этилаётгани ачинарлидир.

  Хусусан, Сурхондарё вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан 2024 йил 20 февраль кунидан 21 февраль кунига ўтар кечаси Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.М тадбирга мижоз сифатида жалб қилинган “Х” исмли шахсга Сурхондарё вилоят ИИБ ЭКБнинг 09.04.2024 йилдаги 121-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 1,19 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўмга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг эгнида бўлган курткасининг ички чўнтагида соф вазни 0,12 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.   

          Суд ҳукми билан фуқаро У.Мга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button