Hodisalar

ДХХ: Наманганда қалбаки 9400 АҚШ долларининг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди.

Хусусан, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 й.т шахс бошқарувидаги “Honda” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button