Madaniyat

Миллий тикланиш демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ёзмоқда

Бошқарув органларини мақбуллаштириш бўйича қарор қанчалар оғир бўлмасин тўғри қарор.

Кам ҳақ бериб кўп одамни камфойдали ишлатгандан кўра кам одамни кўп ҳақ бериб фойдали ишлатган минг марта яхши.

Давлат хизмати фуқароларнинг асосий даромад манбаи бўлмаслиги керак.

5 мингдан ортиқ фуқаролар даромад манбаини ўзгартиришга мажбур бўлади, қанчаси ишсиз қийналади…

“Йўқдан кўра шу ҳам яхши” қабилида ишлаб юрганлар мажбур ўзларини янгидан излашни бошлайдилар.

Хусусий бизнес тажрибали, лекин давлатнинг “хўп бўлади” тизимида кўмилиб ётган қобилиятларни кашф қилади.

Миллиардлаб бюджет маблағлари ҳисобига тараққиёт учун фойдали лойиҳалар амалга ошади.

Лекин бу қарор бошқарувдаги муаммоларни бартараф этиш учун кам.

Одамларнинг дунёқараши ўзгармас экан бошқарувнинг дунёқараши ўзгармайди.

Сўнгги 5 йилда жамиятда давлатнинг “ота”лик роли ошиб кетди. Қармоқларни омборга қўйиб балиқ тарқатаяпмиз.

Собиқ советда эмланган ”боқимандалик” яна ҳароратни кўтараяпди. Шикоятбозлик, ҳасад, ғийбат ва ғаламислик хуқуқий онг ошиб бораётганлигининг кўрсаткичи эмас, ўзимизни алдаяпмиз.

Одамлар ҳақини химоя қилиш учун судга эмас Президентга мурожаат қилишмоқда. Мурожаатларнинг мазмунан кўпи “текин сигир бермагани учун маҳаллани ишдан бўшат”, “10 миллион сўмдан кам бўлмаган маошли иш топиб бер”, “хоким мени уйимни таъмирлаб бермади” эканлиги дардимизнинг даражасини кўрсатади.

Одамлар мени халқ тарафини олмасликда айблашади. Аксинча, мен ўзбек халқини дунёда ўрнини топиши, катта давлатларнинг қош-қовоғига боғланиб яшамаслиги учун ўзгариши керак деб ҳисоблайман.

Ўзгариш доим оғриқли бўлади.

Камчиликларимизни яшириб, ўзимизни ўзимиз алдаб шу ҳолатга келганмиз.

Яхши яшаш учун ўзимизни ўзимиз ислоҳ қилишимиз керак. Аксинча ҳеч қандай ҳокимият бизни ислоҳ қилолмайди», дейди Қодиров.

Related Articles

Close