Kasbim-faxrim
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлимида хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлиги тўғрисида ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими бошлиғи Э.Шаймарданов томонидан «ШўрчиДонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлиги тўғрисида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш жараёни бўйича суҳбатлашилди. Семинарга ғалла қабул қилиш жараёнига бевосита жавобгар бўлган ходимлар иштирок этди. Семинар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
Семинарда ходимларга хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш тўғрисида тушунтирилди.
Э.Шаймарданов





