Hodisalar

Жарқўрғон туманида табиий газни ўғирлаган метан “заправка” аниқланди

Бош прокуратура матбуот хизматининг қайд этишича, тумандаги “Ю.А.Д.” хусусий корхонаси раҳбари Т.Д. корхонага қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 2,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал процессуал тартибда ушланган .

“Ҳурматли тадбиркорлар! Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг”, дейилади хабарда.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button