O`zbekiston

Одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар хусусида

Одам савдосининг олдини олиш, унга қарши самарали курашиш юзасидан мамлакатимизда қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бунга яққол мисол бўла олади.

Бугун биз ушбу Қонундаги одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар ҳақида сўз юритамиз.

Жумладан, Қонуннинг 2-боби “Одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар” деб номланган.

Қонуннинг 6-моддасида, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия мақоми ҳақида сўз юритилган бўлиб, унга кўра одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия (бундан буён матнда Миллий комиссия деб юритилади) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал органдир. Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шарт, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.

Қонуннинг 7-моддасида, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар, 8-моддасида, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи, 9-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари, 10-моддасида, одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари белгиланган.

Хусусан, Қонуннинг 10-моддасига кўра, одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эканлиги, одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга ошириши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Хулоса шуки, одам савдосига қарши курашишда ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят

         ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button