O`zbekiston

2022 йилда Сурхондарёда 22 нафар ёшлар уй-жойли бўлишди

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилиши етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларга кўмак кўрсатиш ишларини манзилли йўналтиришга имкон бермоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, жорий йилда Сурхондарё вилоятида ушбу қарор ижросини таъминлаш, вояга етган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 22 нафар ёшлар уй-жой билан таъминланди.

Жумладан, Термиз туманида истиқомат қилувчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Улуғбек Мусоқулов ва Умида Убадуллаевага туманнинг “Янгиер” маҳалласида янгидан қурилган, барча замонавий шарт-шароит ҳамда зарурий маиший техникалар билан жиҳозланган ҳолда хонадон калитлари тантанали топширилди.

(https://t.me/termiztumanhokimligi/11533)Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги вакиллари ва нуронийлар иштирок этишиб, ёшларни янги хонадон билан қутлашди ва ушбу уйларда бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб дуо қилишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button