“Аҳолига давлат ижтимоий кўмагини кўрсатиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори хусусида

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18 июлда қабул қилинган “Аҳолига давлат ижтимоий кўмагини кўрсатиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бўйича ижтимоий карта амалиётга жорий этилмоқда.
Ижтимоий карталар қуйидаги тоифадаги фуқароларга берилади
• «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларга (шахсларга);
•кўп болали оилалар аъзоларига;
•ногиронлиги бўлган шахсларга;
•ёлғиз яшайдиган қариялар ва парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга;
•парваришга муҳтож бўлган шахсларни парвариш қилаётган шахсларга;
•васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналарга;
•етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга;
• муомалага лаёқатсиз деб топилган, муомала лаёқати чекланган шахсларга, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакилларига;