Ошиб бораётган жиноятлар хусусида
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, Т.Эшонқулов (исм-фамилияси ўзгартирилган) муқаддам тўрт маротаба ўғирлик жиноятлари учун судланиб, суд ҳукмига кўра ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлса-да, ўғирлик қилиб бойлик орттириш мақсадида, Қумқўрғон тумани, “Бешқаҳрамон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Барака” савдо мажмуаси олд томонида турган фуқаро С.Хга тегишли бўлган, бозорда сотилиш нархи 1.000.000 сўмлик 1 дона “СН-8818” русумли колонкали магнитофонни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Т.Эшонқуловга суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 йил 2 ой, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов