Hodisalar

Вояга етмаган мактаб ўқувчиси хайдаган “Cobalt”автоаварияга учради

Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ота-онасининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан уйидаги Cobalt автомашинасини дўстларига мақтаниш учун хайдаб чиқади. Буни қарангки, автомашинани бошқариш ҳуқуқи ва тажрибаси бўлмасада катта тезликда ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида бахтсиз ходиса содир бўлади.Ушбу автоаварияда Nexia машинаси ва унинг ичида бўлган 4 нафар йўловчилар ҳам жиддий шикастланади. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан автоавария сабаблари ўрганиб чиқилиб, иш судга оширилди.

Очиқ суд мажлисида мактаб ўқиувчиси “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб,  Nexia автомашина эгаси ҳамда 4 нафар йўловчилар фойдасига жами 75 миллион сўм зарар ундирилиши белгиланди. Суднинг ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ундирувчилар фойдасига зарар тўлиқ ундириб берилди.

Афсуски, вояга етмаган мактаб ўқувчисининг бу қилмиши қимматга тушди.

Баъзи ота-оналар фарзанди уст-бошининг бут бўлишини, хеч кимдан кам бўлмаслигини ўйлайдилар-у, уларнинг ички дунёси, маънавий эҳтиёжлари ҳақида қизиқмайдилар. Тарбияга нисбатан бундай муносабат тарбияси оғир болаларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Хамид Кадиров,

Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button