O`zbekiston

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар  маъқулланди.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ:

Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари – Ўзбекистон  Республикаси  иқтисодиёт  ва  молия  вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари — Оила  ва  хотин-қизлар  қўмитаси  раиси;

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,  саноат  ва  савдо  вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни  қисқартириш  ва  бандлик  вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги  вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув  хўжалиги  вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт  вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси  энергетика  вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон  саноати  ва  геология  вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли  технологиялар  вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш  вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий  таълим,  фан  ва  инновациялар  вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт  вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият  вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия  вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи  ишлар  вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда  вазиятлар  вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички  ишлар  вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари  этиб  тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича  киради.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош  вазири  А.Н. Арипов  зиммасига  юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button