Kasbim-faxrim

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлимида лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисида ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими  бошлиғи Э.Шаймарданов томонидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлимида лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинар ишида лифтларни ўрнатиш, таъмирлаш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, синов ишларини бажариш ишларини олиб борувчи руҳсатномага эга бўлган ташкилотлар ходимлари, Сурхондарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси вакили Д.Даминов ва бошқалар жами 20 ходим иштирок этди.

Сурхондарё ҳудудий бўлими бошлиғи Э.Шаймарданов семинар қатнашчиларига лифтларни ўрнатиш, таъмирлаш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, синов ишларини бажариш ишларини олиб боришдаги семинарни очиб берди ва семинар қатнашчиларига қисқача тушунтириш ишларини олиб борди. Шундан сўнг сўзни давлат инспектори С.Суюновга берилди,  С.Суюнов ва Т.Хидировлар маъруза қилишди.

Маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 — октябрдаги 566 — сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ягона низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 октябрдаги “Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги 801-сонли қарори, ҳамда “лифтларни тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари” бўйича қисқача тушунтириш берди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12-июндаги “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376 сонли Қарори талаблари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Э.Шаймарданов

Related Articles

Back to top button