Bu qiziq

Конституцияда белгиланган оила, болалар ва ёшларга оид нормалар хусусида

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган ва ундаги нормалар барча соҳалар бўйича асосий қоидаларни қамраб қолган.

Шундай нормалардан бири Конституциямизнинг “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланган XIV бобида ҳам акс этган.

Хусусан, ушбу бобдаги 76-моддада, “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади” деб белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу моддада оиланинг нақадар муҳим қадрият эканлигини англатган ҳолда унинг мақоми ҳақидаги қоидаларни акс эттирган.

Бундан ташқари, ушбу бобдаги 77-моддада, “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради” деб белгиланган бўлиб, ушбу норма болалар ҳуқуқларини ҳимояси учун катта аҳамиятга эга.

Шу каби, Конституциямизнинг 78-моддасида фарзандларнинг тенглиги, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги каби муҳим нормалар акс этган бўлса, 79-моддада ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши юзасидан зарур номаларни акс эттирган.

Конституциямизнинг 80-моддасида,“Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган бўлиб, ушбу норма ижтимоий ҳимоянинг зарур кўринишларидан бири ҳисобланади.

Хулоса шуки, Конституциямиздаги юқоридаги нормалар оила, болалар ва ёшларга оид муҳим қоидаларни акс эттирган бўлиб, жамият фаровонлиги, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button