Bu qiziq

Энергия ресурслари бозори ислоҳоти бошланди

Ҳукуматнинг ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳасига кўра:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹Электр энергияси бўйича:
аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм (ҳозирда 295 сўм), 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм;

(Табақалаштирилган нархларда 250 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт.с гача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади).

Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари (800 сўм)дан ташқари барча юридик шахслар учун – 600 сўм.

🔹Табиий газ бўйича:
аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида, яъни октябрь-март ойларида 700 куб метргача – 410 сўм (ҳозирда 380 сўм), 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун –1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм.

(иситиш мавсумида 700 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1 000 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади. Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил этади).

Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 200 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 150 сўм.

2026 йилдан эркин бозорга ўтиш режаланган. Аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади. 80 фоиз аҳоли бу ўзгаришни деярли сезмайди ҳам. Энергияни тежаб ишлатишни ўрганади. Қарор муҳокамасида фаол бўлишга чорлаб қоламан.

Related Articles

Back to top button