Bu qiziq
Кимлар ўқитувчилик қилиши мумкин эмас?
Oлий таьлим ва бандлик вазирларининг қарорига кўра, энди Педагогнинг мақоми тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган, яъни қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
Қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
Қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
Психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.