Bu qiziq

Ходимнинг 80.273.885 сўмга яқин иш ҳақи ундирилди!

Даъвогар Адлия бўлими,Ш.Ж.М манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига нисбатан Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ходими Ш.Ж.Мга 2023 йил фаъолияти учун тўлаши лозим бўлган жами 80.273.885 сўм устама пулларини ундириб беришни сўраган.

Аниқланишича, Х.Т.Мнинг буйруғига асосан Ш.Ж.М“Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш методисти вазифаси” га ўтгазилган ва ушбу кундан мазкур лавозимда ишлаб келмоқда.

Х.Т.М бўлиминингжавоб хатига кўра, Ш.Ж.М  2021 йил  май ойидан 2023 йил 01 июль кунига қадар жами 80.273.885 сўм устама пуллари ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февраль кунидаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармонининг 7-банди, “г”- кичик бандида давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори давлат бюджетидан, давлат бюджетидан ажратилмаган бўлса, ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 42-моддасида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Меҳнат кодексининг 243-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан ходимга унинг меҳнати учун тўловлар белгилаш ва уларни амалга ошириш юзасидан меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси билан тартибга солинган муносабатлар тизимидир.

Иш берувчи томонидан ходимнинг малакасига, бажарадиган ишининг мураккаблигига, миқдорига, сифати ва шароитларига қараб тўланадиган меҳнат учун мукофот суммаси, шунингдек компенсация хусусиятига эга тўловлар (компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал иш шароитларидан четга чиқадиган шароитларда ишлаганлик, ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун шундай қўшимча тўловлар ва устамалар ҳамда компенсация хусусиятига эга бошқа тўловлар) ва рағбатлантирувчи тўловлар (рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи тўловлар) иш ҳақидир.

Меҳнат кодексининг 244-моддаси биринчи қисми иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъий назар, қонунчиликда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қуйилган.

Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Ш.Ж.Мга жами 80.273.885 сўм устама ҳисобланган, аммо жавобгар томонидан тўлаб берилмаган.

Суд шу юқоридагиларни инобатга олган ҳолда М.Т.М бўлими ҳисобидан Ш.Ж.М  фойдасига 80.273.885 сўм устама пули ва 33.000 сўм почта харажати учун тўланган жами 80.306.885 сўмундирилган.

Хулоса қилиб айтганда иш берувчи ходим билан меҳнат муносабатларига киришар экан, улар меҳнат муносабатларини тартибда солувчи қонун ҳужжатларига талабларига риоя этишлари керак.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро суди раиси      М.Э.Номозов

Related Articles

Back to top button