Эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладаги пул белгиларига чекловларсиз алмаштириб берилади
Маълумки, Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангалари, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотиши белгиланган.
Аммо, коронавирус пандемияси муносабати билан бугунги кунда эълон қилинган карантин шароитида эркин ҳаракатланишдаги чекловлар сабабли, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар вилоятдаги тижорат банкларининг барча бўлимлари томонидан аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларидан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар қабул қилинади ҳамда муомаладаги пул белгиларига чекловларсиз алмаштириб берилади.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар (савдо нуқталари) ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, фаолиятида майда қийматдаги қайтимлар учун 2018 йилда муомаладан чиқарилган 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларга ҳам айрибошлаб олишлари мумкин.