Bu qiziq

ОЛИЙ СУДДАГИЛАРГА ИШОНИЛСА, 2028 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ ИШ КЎРИЛИБДИ!!!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг веб-сайтидаги суд қарорлари қисмида эълон қилинган суд қарорларини кўриб бошим айланиб, ҳозир нечанчи йил экан деб ўйлаб қолдим.

Балким, қариликдан кўзларим яхши кўрмаётгандир, ўтган душанба куни 2024 йил кириб келганди, наҳотки бирданига апрел ойи келиб қолди деб ишонмасдан қайта-қайта қарасам ҳам Фуқаролик ишлари бўйича судларда эълон қилинган қарорларда 2024 йил19 январида, 19 февралида ва ҳатто 18,23,24 апрелларда ҳам суд мажлиси ўтказилганлиги кўрсатилган.

Булар ҳалиям байрамнинг “бош оғриғи”дан қутулмабди деб Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан интернет тармоғида эълон қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги суд қарорларини кўрсам Фуқаролик судиники холва экан. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан интернет тармоғида эълон қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги суд қарорларида 2028 йил16 июнда кўрилган ишларни ҳам чиқарибди.

Сиз ҳам ишонмадингиз-а! Шундай нуфузли орган-Ўзбекистон Республикаси Олий судининг веб-сайтида бундай хато бўлиши мумкин эмас демоқчисиз, тўғрими? Унда https://public.sud.uz/report/CIVIL ва https://public.sud.uz/report/CONFLICT ҳаволаси орқали кириб кўринг, балки менинг кексалигим панд бергандир….

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button