Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Сурхондарё вилояти маъмурий судлари томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайлови билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар бўйича сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари иштирокида семинар-трейнинг ўтказилди
Жорий йилнинг 14 июнь куни Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Сурхондарё вилояти маъмурий судлари томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар бўйича сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари иштирокида семинар-трейнинг ўтказилди.
Семинарни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси А.Ахмедов очиб, кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Жумладан, раисилик этувчи А.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-320-IV сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 47-сессиясида «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги VI-47-72-8-0-K/22-сонли қарори қабул қилиниб, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда 23 нафардан иборат кўмаклашувчи вилоят комиссияси таркиби тасдиқланганлигини, жорий йилнинг 16-28 май кунлари вилоятда мавжуд 721 та маҳаллаларда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйичатегишли ишлар амалга оширилганлигини, 28 май ҳолатига кўра, сайловлар 721 та (100%) маҳаллаларнинг барчасида ўтказилди. Унда тавсия этилган номзодларнинг 1831 нафари (78,1%) иштирок этиб, битта маҳаллага ўртача 2,5 нафардан номзод тўғри келдишини, шунингдек, сайловларда умумий йиғилишларда сайлаб олинган.
185 811 нафар фуқаролар вакилларидан 142 557 нафардан (76,7%) ортиғи иштирок этишини, сайлов якуний натижаларига кўра, сайланган раисларнинг 441 нафари (61,2%) биринчи маротаба, 280 нафари (38,8%) амалдаги раисларни ташкил этишини, Жумладан, Қизириқ туманида 71,0 фоиз,Бандихон туманида 72,7 фоиз,Шўрчи туманида 73,6 фоиз Олтинсой туманида 74,1 фоиз,Термиз туманида 75,9 фоиз, раислар биринчи маротаба сайланганлигини, сайланган раисларнинг 89 нафарини, яъни 12,3 фоизини аёллар, 17 нафарини маҳаллий кенгашлар депутатлари ташкил этишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов ўз маърузасида, 2022 йил 13 июнь холатига Республика бўйича 151 та сайловга оид низолар келиб тушганлигини, шундан Сурхондарё вилояти бўйича 23 та ариза (шикоят)лар келиб тушганлигини, қаноатлантирилган ариза (шикоят)лар 19 тани ташкил этишини, бу эса Республика бўйича энг юқори салбий натижа эканлигини таъкидлаб ўтди.
Сўзни Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Эргашев давом эттириб, Сурхондарё вилояти маъмурий судларининг 2022 йил
14 июнь куни холатига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар таҳлил қилинганлигини, Маъмурий судлар томонидан 2022 йил 14 июнь куни холатига Сурхондарё вилояти бўйича жами 28 та ариза (шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 19 та ариза (шикоят) қаноатлантирилган, 2 та ариза (шикоят) қаноатлантиришдан рад этилган, 2 та ариза (шикоят) иш юритишдан тугатилган ва 5 та ариза (шикоят)лар қолдиқда бўлиб қолмоқдалигини, ушбу ариза (шикоят)ларнинг барчасида сайлов комиссиясининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб билдирилганлигини, жумладан, Денов туманида 2 та, Шўрчи туманида 3 та, Жарқўрғон туманида 2 та, Олтинсой тумани 3 та, Узун туманида 2 та, Шеробод туманида 3 та, Ангор туманида 2 та, Қизириқ туманида 1та, Бандихон туманида 1 тадан сайлов комиссияларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, жисмоний шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари суд томонидан тикланганлигини, Судлар томонидан кўрилган сайлов комиссияларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларнинг 82,6 фоизи қаноатлантирилганлигини, мазкур кўрсаткичлар сайловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан сайловни ўтказишда кўп ҳолларда қонун нормаларининг бузилишига йўл қўйилаётганлигини кўрсатишини, жумладан судлар томонидан ушбу тоифадаги ишлар таҳлил қилинганида, сайловлар ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган ҳолда ўтказилганлигини, сайлов жараёнида вакиллар рўйхатда мавжуд бўлмаган фуқаролар томонидан овоз берилишига йўл қўйилганлигини, сайлов саноқ комиссияси баённомасида қайд этилган фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг ўн икки фоизини ташкил этмасада ўтказилганлигини, сайлов тамомланганлиги важи билан фуқароларнинг вакилларига ўзлари ёқлаган номзодга овоз беришларига имконият берилмаганлигини, сайловни ўтказилишида ошкоралик принципи бузиб келинганлигини амалий мисоллар билан келтириб ўтди.
Семинарда вилоятда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига оид ишларни кўриб чиқишда юзага келаётган муаммолар, бу борада сайловга кўмаклашувчи комиссия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, улар томонидан қонунлар ва қонун ости ҳужжатларни амалиётда қўллаш борасида фикрлар алмашилди.
Сурхондарё вилояти
маъмурий суди судьяси Б.Эргашев