Bu qiziq

ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ (15.03.2023 ЙИЛДАГИ ЎРҚ-823-СОН)

Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

Мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш базавий хисоблаш миқдорининг 10 (ўн) бараваридан 50 (эллик) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 (ўттиз) кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

Сурхондарё вилоят суди Жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси            М.Маликов

Related Articles

Back to top button