Madaniyat

«ХАЛҚ БАНКИ» БАНКИ ШЎРЧИ ФИЛИАЛИ: «СПАСИБО ЗА ОЖИДАНИЕ!»

«Халқ банки» банки Шўрчи филиалига мен ноябр ойи учун кредит тўловини тўлаш учун 3 кундан бери сарсон бўлиб, пулни кассага тўлай олмадим. Чунки банкда бор йўғи  иккита касса пул қабул қилади. Пластикдаги  пулларни нақд пулга алмаштирувчи танишлари кассани тўсиб олиб менга ўхшаган кредит пулини тўловчиларни кассага яқинлаштирмайди. Мен бу ҳақда шу ерда ўтирган раҳбарига айтганимда у ҳам эътибор бермади.

Банк биносига ўрнатилган компьютердан кассага пул топшириш учун  навбатга ёзилдим ва менга 13-рақамли навбат берилди.  Навбат берилган қоғозга «СПАСИБО ЗА ОЖИДАНИЕ!» дейилган экан. Мен бунинг маъносини кейин тушундим. Ўн  учинчи рақам салкам икки соатдан сўнг етиб келди ва мен пулларни топширдим.

1-кассада хизмат қилувчи банк ходими танишларининг пластик картасидаги пулларни ечиб олиб уларга нақд пул бераётганда унга навбат бўйича хизмат кўрсатишини сўраганимда банк ходими  менга: «Мен ҳеч кимга ҳисоб бермайман!»-деди.

Шу пайт банк бошқарувчиси қандайдир меҳмон билан залга кирганда мен ундан кассани тартибга олишини илтимос қилдим, аммо у ҳам индамасдан қайтиб кетди.

Энг ачинарли томони шундаки «Халқ банки» банки Шўрчи филиалида танишларингиз бўлмаса бу банкка ишингиз тушмасин экан, соатлаб навбатда тураверинг, сиздан кейин келган танишлари ишини бажариб кетавераркан, Сиз ва биз кутаверамиз, мижозларга сабр, банк ходимларига инсоф берсин!

«Халқ банки» Шўрчи филиали мижози  И.Алимов

Related Articles

Back to top button