O`zbekiston
Яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вақтинча уй-жойга жойлаштирилади
Президент қарорига мувофиқ, эндиликда яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли олти ой муддатгача вақтинча уй-жойга жойлаштирилади.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.