O`zbekiston

Ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш оқибати

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш — жаримага сабаб бўлади. Талон-торож қилинган мулкнинг қиймати базавий хисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси “Оз миқдорда талон-торож қилиш. Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш-базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (61-модда иккинчи қисми) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (61-модда иккинчи қисми)

Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади. (61-модда учинчи қисми) талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш — жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан
талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси
1-қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 4-қисмида “Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган.

Ушбу жиноятларни олдини олиш борасида корхона ва ташкилотлар, ўқув муассасаларда ўртасида кенг тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун бериладиган жазоларни уларга тушунтириш керак бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси    М.Хакимов

Related Articles

Back to top button