Bu qiziq

Маъмурий судларнинг асосий вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади

Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоят судга тааллуқли бўлмаганлиги сабаби билан рад этилмайди, бунда иш уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади.

Маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланади.

Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

Related Articles

Back to top button