Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари билан маъмурий суд томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда
Бугунги кунда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида фуқароларнинг судларга бўлган ишончи уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали амалга оширилмоқда. Айниқса маъмурий судлар томонидан низоларни кўриб чиқиш ўзига хослик касб этиб, бунда ҳар-бир низоли ҳолатни батафсил ўрганиш, фуқароларнинг ҳар бир важларини эшитиш, уларнинг важларига қонуний баҳо бериш, маъмурий хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёки маъмурий ҳужжат қабул қилинишда қонунчилик талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини тўғри баҳолаш низо ечимини топишда ҳал этувчи аҳамият касб этади.
Ушбу ҳолатларга алоҳида аҳамият қаратиш адресат учун тушунарлиликни таъминлаш гарчи ариза суд томонидан қаноатлантирилмаса ҳам тарафлар учун суддан розиликка эришишга олиб келади.
Суд томонидан низоларни кўриб чиқишда айрим ҳолатларда маъмурий органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ёки қонунчилик талабларини тўғри англаб етмаслик оқибатида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланмоқда.
Натижада суд томонидан бир фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.
Териз туманлараро маъмурий
Суди архив мудири мудири К.Камолов